МОВАРДИЙНИНГ “АҲКОМ ” АСАРИ МАНБАВИЙ АСОСЛАРИ

Муаллиф: 
Жўраев З.М.
Тематика: 
Резюме: 
В статье рассматриваюся религиозные источники и как использовано в произведениях теоретического учения и законах о религиозно - светском правлении в условиях восточной государственности в средние века (X – XI вв).
Resume: 
The article of Z.M.Jo’raev named “Al-ahkam as-sultaniyya va-l-valayat ad-diniya”. In this article examined religious sciences and laws about religious – secular government of eastern statehood in the Middle Ages (X-XI centuries) in the books of Movardiy.

Мовардий ва унинг “Ал-аҳком ас-султония ва-л-валоёт ад-диния” (“Султонлик аҳкомлари ва бошқарув таълимотлари” (бундан кейин –“Аҳком”)) [1]асари ҳақида кўпгина рисола ва табақотларда батафсил маълумотлар келтириб ўтилган[2]. Хусусан, давлатшунос, ҳуқуқшунос, исломшунос, сиёсатшунос, адабиётшунос, услубиётчи олим сифатида Мовардий машҳурдир. Айниқса, тафсир, сиёсий ҳуқуқ, амалий-сиёсий фиқҳ ва усули фиқҳ мавзуларида шофеъий мазҳаби усулига кўра, қатор асарлар яратган алломадир. Унинг яратган илмий мероси уч туркумдан иборатдир: диний, ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий, адабий-луғавий ва ҳоказо.

Мовардийнинг “Аҳком” асари таркиби ва тузилиши, тадқиқини таҳлил этиш билан бир қаторда, мазкур асарнинг манбавий асосларини ҳам ўрганиш зарур. Шунингдек, муаллиф дунёқараши-нинг шаклланишида инсоният яратилгандан то ХI асрлардаги Аббосийлар давлат бошқарув тажриба-сигача бўлган жараёнларига эътибор қаратиб, уларга энг асосий тарихий тажриба сифатида аҳамият берганини эътироф этиш зарур.

Мовардий “Аҳком” асарини яратиш жараёнида Шарқ халқларининг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари, давлатчилиги тарихи, тараққиёти ва таназзули сабаблари, ислоҳоти тарихан қандай кечганини жиддий ўрганган ва янги дунёқарашга айланган мазкур назарияни айнан шу асосда яратган.

Демак, Мовардий тарихий тажрибалар асосида барҳаёт келажакка татигулик барқарор таълимотини яратиб, давлат бошқарув таълимоти янги босқич-ларини бошлаб берган. “Аҳком”нинг бу борадаги моҳиятини унинг номидан ҳам англаб олса бўлади. Муаллиф ўз китобида аввало давлатчилик билан боғлиқ масалаларни баён қилишда асосий эътибор-ни манбавий услубларнинг ҳаётийлигига қаратган.

Асарда эътиборга олинган асл мазмун-моҳиятига кўра, энг биринчи ўринга дунёвий давлат бошқаруви ва унинг таянчи сифатида диннинг устувор таълимотларини сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан мувофиқлаштирган. Асарда дин ва дунё яхлит-лигини бир фикрга келтириш режаси орқали хавфсизлик ва барқарорликнинг кафолатланган шартларини баён қилган.

Алломаларнинг манбаларидаги давлатчиликка оид ғояларини ўз фикр мушоҳадаси доирасида, дунёвий-диний бағрикенглик хислатларини тасдиқ-ловчи восита сифатида қўллаш услуби Мовардий-нинг “аҳли сунна ва-л-жамоъа” давлатчилик таълимотига қўшган ҳиссаси деб баҳоламоқ керак.

Сиёсий-ҳуқуқий таълимотларга нисбатан муал-лифнинг холис муносабатда бўлгани, асарнинг барча мазҳаб, уламою аҳли идроклари учун қимматли манбавий асос сифатида муҳим аҳамият касб этишини таъминлашга эриштирган[3].

Мовардий “Аҳком” асарида манбалардан истифода этиш усулининг асосий моҳияти шундаки, у ўз эътиборини олдинги уламоларнинг тажрибаси, илмий хулосаларига қаратиш ва назарий-ҳуқуқий асосда янги таълимотини яратиш, таснифлаш ва мувофиқлаштириш бўлган. Шунингдек, асосий эътиборни ижтиҳод[4] усулларига таяниб қиёсий таҳлил асосида қонунлар ишлаб чиқишга қаратиши мазкур асарнинг ўзига хос жиҳатини намоён этади.

Мовардий “Аҳком” китобини ислом оламида сиёсий тузум ва ижтимоий ҳаётни бошқаришнинг назарий асоси бўлсин учун давлат бошлиғи аббосий Ал-Қодир Биллоҳ ва унинг ўғли ал-Қоим Биамриллоҳ таклифига кўра, ёзгани (1031 йил)ни таъкидлаган. Мазкур асар мазмуни, мусулмон сул-тонларининг раиятга муносабатлари, давлатни идора қилишда ҳуқуқий мажбуриятларни белгилайдиган диний манба ва фиқҳдан олинган услубий-таркибий мисоллар, таълимотлар таҳлили асосида ўз ифодасини топган.

Мазкур манба давлатни ташкил қилиш ва бошқариш учун қўлланма бўлиб, сиёсий-ҳуқуқ, фиқҳ фани ривожини ўрганишда юксак аҳамият касб этади[5]. Мазкур асар ХI аср давлатчилиги мафкураси, шаръий бошқарувининг илк мукаммал назарияси сифатида тарихий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маърифий тамойиллар мажмуасини қамраб олган[6]. Мовардий ўзининг сиёсий-ҳуқуқий қарашларини “Аҳком” асарида баён эта туриб, бу китоб ўзгариб турувчи тарихий-сиёсий вазиятларга нисбатан адолатли, давлат ва шариат манфаатлари уйғунлашувининг дастлабки намунаси сифатида амалий қимматга эга эканлигини айтган[7].

“Аҳком”да Пайғамбарлар, Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёти, хулафои рошидинлар, умавий ва аббосий халифаларнинг давлатчиликка оид назарий ва амалий тажрибаларидан мисоллар ва илмий хулосалар берилган. Асар анъанавий ҳуқуқ асос-лари, мусулмон давлатини ташкил қилиш ва бошқаришнинг янги ислоҳотларига оид услуб, усуллари ва тамойилларига бағишланган. Унда имомат, яъни давлат бошқарувини ташкил этиш тамойиллари, имом яъни давлат бошлиғини ихтиёр этиш – сайлаш, валиаҳд (номзод) усулида давлат раҳбарини тайинлаш, кўрсатиш, белгилаш, танлаш шартлари, вазирлик бошқарувининг асослари, имом – давлат бошлиғи томонидан тайинланадиган ҳар иккала тафвизий – ваколати чекланмаган вазирлик ва танфизий – ваколати чекланган иш юритувчи вазирликнинг бурч ва вазифалари, сиёсий ҳуқуқи ва ваколат доиралари, мажбуриятлари, амирликнинг турли мансабдорлар шахсий таркиби, марказий маҳаллий ҳоким ва минтақа ноибларининг ўзаро боғлиқлик тамойиллари. Қозилик таркиби ва давлатчиликнинг ижтимоий, иқтисодий ва молиявий муаммолари, махсус бошқарув маъмурларининг дунёвий-шаръий вазифалари ва шу каби мансаблар иерархияси конституцион бошқарув тизими сифатида мукаммал белгилаб берилган.

“Аҳком” асарида бош ғояни ифодалаш, ривожлантириш учун асосий пойдевор бўлиб хизмат қиладиган тарихий, сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар-нинг қамраб олингани мазкур асарнинг давлатчи-ликка оид муҳим манба сифатидаги афзаллик-ларидандир. Зотан, мазкур асар Мовардийнинг ислом ҳуқуқида яратилган дастлабки сиёсий-фиқҳий таълимоти бўлиб, асрлар давомида давлат бошқарувининг амалий низоми мақомига эга бўлган[8].

Мовардий муаммоли вазиятларда “Аҳл ал-сунна...” таълимотлари ва асосчиларига мансуб ҳуқуқий манбаларига таяниб, “афзалроқ фикр бу”, “исботлангани бу” тарзида ўз мазҳабининг фикри-дан кўра, маъқул кўрилганларини афзал билиб, асарининг мазмун-моҳиятини қувватлантирган.

Муаллиф ўз асари “Аҳком”нинг баёнида сиёсий этикага қатъий амал қилиш билан бирга, бағрикенглик тамойилларига ҳам роия этган. У давлат, жамият ва шахс бошқарув ҳуқуқи масалаларида юзага келган муаммоларини ҳал этишда ўзидан олдин яратилган тарихий-ҳуқуқий манбалар ва амалий сиёсатшунослик илми нуқтаи назардан ёндошган ва юзага келган фалсафий тушунчаларга таянган ҳолда, улар асосида давлат-шуносликнинг бутунлай янгича ҳаётий моҳиятини (концепция) ёритиб берган[9].

Мовардий айрим муаммоларнинг ечимини топишда ва ҳукм чиқаришда Қуръони карим, ҳадиси шариф, сунна, ижмоъ, қиёс, рай ва бошқа ижтиҳод усулларига асосий манба сифатида қараган ва муҳим ғоя ва фикр силсиласини яратган. Шунингдек, далил ва исботлар етарли бўлмаган ҳолатларда хулафои Рошидин ва Умавий ва Аббосийлар, Сомоний-ларнинг амалий тажрибалари ҳамда араб-ажам, мусулмон давлатларининг амирлик, султонлик ва ўтмиш аждодлардан қолган анъаналарга суянган ҳолда масаланинг ечимини ҳал этишни амалга оширган. Ҳуқуқшуносларнинг тажрибаси ва фикр-ларини дастуриламал қилиб олган ҳолда, муаммони ҳал этиш йўлларини излаган. Мураккаб мавзу учун ғоявий-тарихий жараён, сиёсий муносабатларнинг ижобий назарияларини асос қилиб олган ҳолда, ижтиҳод усулларини ишлаб чиқиб, вазиятга муносиб фикр билдирган.

Мовардий ўз асарини ёзишда ақлий ечим ва илмий хулосалар чиқаришда илмий салоҳияти ва ҳаётий тажрибаларига таяниб ҳукм чиқарган. У алоҳида вазиятларда ривожланмай қолган мўътазила ва шиъа оқими намояндаларининг оқилона-ижобий фикрларини ҳатто эътироф этган ҳолда ислом давлати ва ҳуқуқи тараққиёти жараёнининг янги, адолатли бошқарув тизимини ишлаб чиқди. Асарда келтирилган географик жой номлари, замон ва маконга хос тушунчалар, урф-одат, тошу тарозу-ларнинг муайян ўлчовлари, пул бирликлари, давлат ташкилотларига оид тарихий атамалар ўз замо-насидан ҳозирга қадар қўлланилиб келинган атама (истилоҳ) ва меъёрлар асл мақсадни амалга оширишда асосий омил сифатида хизмат қилган.

Янги ташкил этилган мусулмон давлатининг дастлабки давр бошқарувида бирор қийинчилик деярли сезилмасди. Ҳолбуки, Пайғамбар (с.а.в.)нинг “Нубувват” пайғамбарнинг бевосита иштирокида давлат бошқарувини амалга ошириш, унинг сўзлари ёки амаллари (суннати) муаммонинг ҳал қилини-шида асос бўлиб хизмат қилар эди.

Аммо Пайғамбар (с.а.в.) вафотидан кейин турли тилларда сўзлашувчи ва турли минтақаларда яшовчи халқларнинг исломга ихтиёрий равишда кириши, ислом дини эътиқодини қабул қилган замонларда мусулмон давлати ҳудудининг кенгайиши, марказлашган ислом мамлакатини бошқаришда кучли назарий-амалий қўлланмаларга жиддий эҳтиёж сезила бошланди.

Негаки, Қуръон ёки ҳадисларда йирик мусулмон халифалик империясини бошқариш, унга боғлиқ бўлган масалаларни диний ва дунёвий жиҳатдан ҳал этишда кўпгина муаммога дуч келинаётган даврлар бошланаётган эди. Ҳокимиятни тартибга келтиришда юзага келган турли муаммоларни ечиш борасида аниқ, етарли ва мукаммал қўлланмалар мавжуд эмас эди. Давлат ишлари бўйича атиги Қуръони каримнинг Нисо, Шуаро, Оли Имрон сураларининг қуйидаги учта оятлари истифода этиларди: “Я аййуҳаллазиина аамануу атиъуллоҳа ва атиъу-р-росула ва уули-л-амри минкум” “Аллоҳга, Пайғамбар (с.а.в.)ларига ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга бўйсунинг!”. “Ва амруҳум шууро байнаҳум; ва шовирҳум фи-л-амри” “Улар ўзаро Кенгаш асосида иш олиб борадилар” “(Эй Муҳаммад), барча ишларда улар (сафдош-ларинг) билан маслаҳат қилгин”[10]. Шунингдек: “Асҳобий кан-нужум иқтадайҳим иҳтадайҳим” “Менинг саҳобаларим-сафдошларим юлдузлар сингаридирлар. Улардан ҳар бирига иқтидо қилсангиз – изидан борсангиз, тўғри йўлдан борган бўлурсиз”[11]. “Ал-аиммуту мин қурайшин” “Имомлар Қурайш қабиласидан (тайинланадилар)” каби ҳадислар амалда бўлган эди[12].

Дастлабки босқичда мазкур оятлар ва ҳадислар ислом ҳукуматининг асосий бошқарув қоидалари ҳисобланганди. Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) вафотидан (в.ҳ.11/632 м) кейин Ислом жамоасининг диний ва дунёвий раҳбари (халифа ёки имом), яъни Пайғамбар (с.а.в.)нинг ўринбосарини тайинлаш осон кечмади. Биринчи ва иккинчи имомлар Абу Бакр ва Умар қурайш, муҳожирлар ва ансорлар салоҳиятли намояндаларидан ташкил топган кенгаш ва байъат (сайлов) усули асосида Бани Ҳошим, Бани Умайя уруғидан тайинландилар.

Мовардий мазкур асаридаги давлатчи-ликнинг энг янги ва асосий манбаси сифатида давлатни ташкил қилиш, жамиятни сиёсий бошқариш ва инсон ҳуқуқларини ижтимоий ҳимоя қилишда Қурьони Каримнинг 114 та сурасидаги 26 та сурадан олинган 77 та оятлардан фойдаланган. Ояти карималарни ҳуқуқ тармоқлари бўйича тартибга солиб илк бора кодификация ҳолига келтирган. “Аҳком” асаридаги боблар бўйича оятларни 77 ўринда истифода этган услубиётчи олим сифатида эътироф этган ва янгилик тарзида уларни қонунчиликка татбиқ этган. Шу боисдан Мовардийни “Аҳком”нинг асосий манбаи сифатида Қуръони карим оятларидан фойдаланиб давлат бошқарувининг энг янги амалий-назарий тамойили ва давлатчиликка оид идеал таълимотларини такомиллаштирган аллома дейиш мумкин.

Мовардий “Аҳком” асарида янги илмий-услубий йўналишга асос солиб, муҳаддислар асаридан самарали фойдаланган ҳолда Расулул-лоҳнинг 90 та саҳиҳ ҳадиси шарифларига қонун ижодкорлиги манбаси негизи сифатида қараган. Бу ҳадислар билан давлат ва жамият бошқарув таълимотини мазмунан асосли, ғоявий жиҳатдан мукаммал, қонуний жиҳатдан ҳуқуқийлиги-ю ҳаққонийлигини таъминлашга эришган[13].

Қуръони каримдан илоҳий манба сифатида сураларининг ҳар биридан 1 та, 2 та, 3 та, 5 та, 6 та, 8 та, 9 та, 11 тагача оятларидан фойдаланган ҳолда умумий ҳисобда 26 та суранинг 68 та оятидан самарали тарзда 77 ўринда истифода этган. Қурьони каримнинг 2, 3, 4, 5, 6, 8, 9, 10, 11, 12, 14, 16, 20, 21, 23, 28, 38, 47, 48, 49, 56, 59, 60, 71, 75, 112 [14] тартиб рақамидаги сураларидан “Аҳком” асарининг 77 ўрнида боблар бўйича келтириб ўтган. Улар таҳлили асосида давлатчилик асосларини ишлаб чиққан. Қуръон суралари ўз навбатида Макка ва Мадина шаҳрида нозил бўлган: Маккада нозил бўлган Анъом, Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Наҳл, Тоҳа, Анбиё, Муминун, Қасос, Сод, Воқеъа, Нуҳ, Қиёмат[15] каби суралардаги эътиқодий негизларни. Мадинада нозил бўлган Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анфол, Тавба, Ҳаж, Муҳаммад (с.а.в.), Фатҳ, Ҳужурот, Ҳашр, Мумтаҳана, Соф[16] суралардаги илоҳий-ҳуқуқий асосларни давлатчиликнинг муҳим манбаси сифатида эътироф этган ва янги таълимот уқдирувчи оят тарзида истифода этган[17]. Шунингдек, ҳадисшунослик анъаналари олий намуналари, манбаларидан самарали фойдаланган:

  1. Имом ал-Бухорий, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: адаб (тартиб интизом, қонун.) 2 та, аҳком (ҳукмлар, қонунлар) 2 та, байъа (сайлов) 2 та, жаноиз (жанозалар) 1 та, жиҳод (кураш, муқаддас уруш) 7 та, жумъа (жумъа намози) 1 та, закот (молу дунёдан (40/1) садақа чиқариш) 2 та, илм (ўрганиш) 4 та, имон (Аллоҳга имон келтириш) 3 та, истилоба (талаб қилиш) 1 та, иститоба (яхшиланишини талаб қилиш ёки умидворлик) 1 та, хумс (ўлжа, ҳосилнинг бешдан бири олинадиган минтақа (5/1)) 4 та, мавоқит (белгиланган вақтлар), мағозий (озиқ овқатлар) 2 та, мусақот (ишончли) 3 та, мазолим (зулмкорликка қарши кураш) 1 та, ширб (ичкилик ичиш) 4 та, фазоил (фазилатлар) 2 та, фитан (фитналар) 1 та, эътисом (бегуноҳ) 1 та, ҳаж (Аллоҳнинг уйини зиёрат қилиш) 1 та, 1 та ҳарс (очкўзлик), 3 та ҳудуд (чекловлар, чегаралар, жазо чоралари) 4 та бўлиб, умумий ҳисобда 53 та ҳадисни илмий муомалага киритган[18]. 
  2. Имом ат-Термизий, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: аҳком 4 та, бирр (яхшилик) 1 та, буюъ (савдо-сотиқ) 3 та, дият (товон тўлаш, хун тўлаш, қон ҳақи) 1 та, жаноиз 1 та, закот 3 та, сияр (хулқ-атвор, ахлоқ) 1 та, қиёма (мақомига етказиш) 2 та, ҳаж 2 та, ҳудуд 6 та бўлиб, умумий ҳисобда 24 та ҳадисни илмий муомалага киритган[19].
  3. Имом ан-Насаъий, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: байъа 4 та, жаноиз 1 та, жиҳод 1 та, ифтитоҳ (очиш, кашф этиш) 1 та, хайл (отлиқ аскарлар гуруҳи) 1 та, сориқ (ўғрилик қилувчи) 4 та, маносик (ҳаж рукн-тартиблари) 3 та, талоқ (никоҳни бекор қилиш, киши ўз хотинига ўлдириб қўймаслик учунгина кет, йўқол дейиш) 3 та, қасама (қасам ичириш) 3 та, қузот (қозилар) 2 та, ҳиба (беғараз совға) 2 та бўлиб умуман 25 та ҳадисни муомалага киритган[20]. 
  4. Имом Абу Довуд, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: адаб 2 та, ақдия (шартнома шартлари) 6 та, буюъ 4 та, дият 6 та, васоё (васиятлар) 1 та, жиҳод 4 та, закот 3 та, никоҳ (уйланиш шартномаси) 1 та, имора (амир, буйруқлар) 7 та, маносик 4 та, солат (намоз) 1 та, таҳорат (покланиш) 1 та, ҳудуд 6 та бўлиб, умумий ҳисобда 46 та ҳадисдан фойдаланган[21].
  5. Имом Муслим, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: жиҳод 2 та, зуҳд (тақво, парҳезкорлик) 1 та, имора 3 та, имон 5 та, масожид (масжидлар) 3 та, солат 1 та, фазоил саҳоба (саҳобаларнинг фазилатлари) 1 та, ҳудуд 4 та бўлиб, умумий ҳисобда 20 та ҳадисни илмий муомалага киритган[22].
  6. Имом Можжа, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисидан: аҳком 2 та, дият 2 та, закот 6 та, иқома (қойим бўлиш) 2 та, маносик 4 та, руҳун (гаровга қўйиш) 3 та, талоқ 1 та, тижорат (савдо, ижара) 2 та, фитан 6 та бўлиб, умумий ҳисобда 28 та ҳадисни илмий муомалага киритган[23].
  7. Имом Дорамий ас-Самарқандий, Муҳаммад (с.а.в.) саҳиҳ ҳадисларидан: байъа 2 та, дият 1 та, маносик 1 та, муқаддима (олдинга ўтказиш, афзал билиш.) 1 та, сияр 1 та, солат 1 та, талоқ 1 та, фароиз (фарзлар, мерос илми) 1 та, ҳудуд 1 та бўлиб, умумий ҳисобда 10 та ҳадисни илмий муомалага киритган
  8. “Аҳл ал-сунна...”нинг машҳур тўрт муассис ҳуқуқшунослари фикрларини тарихий манба сифатида ягона тизимга солиб таъкидлаш улубияти орқали Мовардий мазкур асарининг илмий қиммати ва ҳуқуқий мақомига кучли урғу бера олган[24].

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Мовардий ўз асари савиясини юқорига кўтариш мақсадида турли ижтимоий мавзулардаги пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг саҳиҳ ҳадислари тўпловчилари саналган Имом ал-Бухорийдан 53 марта, Имом ат-Термизийдан 24 марта, Имом ан-Насаъийдан 24 марта, Имом Абу Довуддан 46 марта, Имом Муслимдан 20 марта, Имом Можжадан 28 марта, Имом Дорамий ас-Самарқандийдан 10 марта ҳадисларни келтирган. Умумий ҳисобда саҳиҳ ҳадис мажмуаларидан 205 та саҳиҳ ҳадислардан истифода этиб улардан, ўз асарида самарали фойдаланган.

Мовардийни ҳам муҳаддислар қаторига кири-тиш мумкин. Хулафои рошидинлардан мисоллар келтирган ҳолда асарнинг тарихийлигини таъмин-лаган. Олимнинг машҳур мусулмон уламолари қарашларидан самарали фойдаланиши натижасида мазкур асарининг идеал манбага айланишига олиб келган.

Расулуллоҳ (с.а.в.)дан 19 марта; Абу Бакр 18, Умар 49, Усмон 14, Али (р.ҳ.)лардан 26 марта; Умавийлардан 3 марта, Аббосийлардан 9 марта; Имом Абу Ҳанифадан 84, ҳанафийлардан 8 марта; Имом Моликдан 63, моликийлардан 19 марта; Имом Шофиъийдан 50, шофиъийлардан 31 марта; Имом Аҳмад Ҳанбалдан 2 марта; Абу Юсуфдан 17 марта; Имом Муҳаммаддан 6 марта. Умумий ҳисобда 395 марта истифода этган[25].

Мовардий ўз асарини ёзишда қуръоншунос-ликдаги нақлий усулларидан, ҳадисшуносликдаги амалий тавсиялари, “Аҳл ал-сунна...” мужтаҳидлари усулларини ягона тизимга бирлаштириб, самарали фойдаланган. Муаллиф ўз асарига манбавий асос қилиб олинган юқоридаги услубияти ўз даври давлат бошқарувини такомиллаштириш, ислоҳ этиш ва бошқариш, давлатчилик илмий анъана ва тажрибасида синалиб, яхши натижаларга эришилган ижтиҳодий баён усулларининг илғор намунасидир.

Мовардийнинг асарлари араб тилида ёзилган бўлиб, манъолари кенг ва ҳажми ихчам услубда ёзилган. “Аҳком” Қуръон оятлари, ҳадис ва урф-одат анъанавий, ижтимоий-шаръий қонунларга асосла-ниб битилган. Маълум бўлишича, Мовардий асарда фойдаланган манбалар туркуми: а) Нақлий: Қуръон, Ҳадис ва диний ривоятлари; б) Ақлий: ҳаётий қонун-қоидалар ва урф-одат, анъанавий тамойиллар; в) Ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қоидалар: “истеҳсон” (яхшилик умидини талаб қилиш ёки умидворлик), “истислоҳ” (салоҳиятли бўлишини умид қилиш), “истишорот” (ишора топиш), истинбот (янги ҳукмларни чиқариб олиш) “истеҳком” (барқарор ҳукмлар ишлаб чиқиш), “истихборот” (хабарлардан энг маъқул ва мақбулроғини танлаш), “ижмоъ” (имомлар якдиллиги), “иттифоқ” (уламолар якдиллиги), “ижтиҳод” (муаммога илмий-қиёсий ёндошиш), “қиёс” (таққослаш), “рай” (ақл тарозисига қўйиш, ақлий билиш)лардир.

Мовардийнинг “Аҳком” асарида давлатни ташкил қилиш ва бошқарувни сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашда фойдаланган манбалари таснифи қуйидагича:

I. Асарда истифода этилган давлат бошқарувига оид нақлий (диний) манбалар:

  1. “Қуръони Карим”даги инсоният ва исломият тарихи, Пайғамбар (с.а.в.)ларнинг давлат бошқаруви тимсолидаги тарихий жараён ва тажрибалари.
  2. Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг айтган сўзлари ва амалга оширган ишлари. “Ҳадиси шариф”лардаги давлат ва жамият бошқарувига оид тараққийпарвар таълимотлари.
  3. “Аҳл ал-сунна...” уламолари томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий қонун-қоидалари, ҳаётий ва табиий мантиқий тушунчалари, ижтимоий-сиёсий, шаръий қонунларга асосланган тажри-балари, сиёсий муносабатларида амалиётга татбиқ қилинган мантиққа асосланган услублари: “истеҳсон”, “иттифоқ”, “истеҳком”, “ижмоъ”, “ижтиҳод”, “қиёс”, “рай” каби назарий-амалий манбаларидан олинган давлатчиликка оид фикр-мулоҳазалари.

II. Асарда истифода этилган давлат бошқарувига оид ақл ва урф-одат манбалари:

  1. Инсоният тарихий тажрибасига таянилган хусусан, VII – XI асрлар тажрибаси, ҳамда давлат бошқарувида раҳбар лавозимида фаолият кўрсатган шахслар хусусан, Абу Бакр[26], Умар[27], Усмон[28] ва Алиларнинг[29] давлат бошқарувидаги ибратли тажрибалари, асосли ва ибратли намуналари.
  2. Умавий ва Аббосийларнинг[30] давлат бошқарув тажрибаларига асосланилган. Давлат ва жамиятдаги зиддиятни назарий-амалий бартараф этиш услублар. 
  3. Расмий “Аҳл ал-сунна...”нинг тўрт фиқҳий мазҳаб асосчилари ва мужтаҳид уламолари, йирик намоёндаларининг илмий таълимотлари, тажриба-лари ҳамда асарларида баён этилган мавзуга оид фикр ва мулоҳазалар.
  4. Ҳанафия мазҳаби асосчиси илоҳиётчи буюк фақиҳ, имом Аъзам Абу Ҳанифанинг (77-145/669-767 йил) ҳаётга тадбиқ қилган истиҳсон-эзгулик ва қиёсий усуллари. “Ал-Фиқҳ ал-акбар”[31] каби асарларидаги таълимотлар.
  5. Моликия мазҳаби асосчиси илоҳиётчи фақиҳ, Молик ибн Анаснинг (93-179/713-795 й.) ҳаётга тадбиқ қилган истислоҳ-салоҳият-ислоҳот, тўғри-лик, яъни ҳалоллик, холислик, рай усуллари [32] (ақлий бошқарув). “Ал-Муватто” каби асарларидаги таълимотлар[33]. 
  6. Шофиъия мазҳаби асосчиси илоҳиётчи фақиҳ, имом Шофиъийнинг (190-204/767-820 йил) ҳаётга тадбиқ қилган “ижмоъи уммат”, “иттифоқ”, “истислоҳ” усуллари. “Китоб ал-умм” каби асарларидаги таълимотлар[34].
  7. Ҳанбалия мазҳаби асосчиси илоҳиётчи фақиҳ, имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (168-233/780-855) ҳаётга тадбиқ қилган “истеҳком” усуллари. “Ал-Муснад”[35] каби асарларида келтирилган қиёсий таълимотлар.

Дастлабки ҳуқуқшунослар фикрлари фарқли ўлароқ шахсий тажрибалари асосида тартибга келтирилган. Фикрлар ихтилофли бўлган, тушун-чалар турлича келган нуқталарда алоҳида назария соҳибларининг номларини ва ғояларини келтирган. Мансуби бўлган шофиъийлик мазҳабининг шу мавзудаги мақбул асосларини қувватлаш, бошқа фақиҳлар фикрига нисбатан афзал кўринган мувозанатни тенглаштириш, қиёсий-илмий, танқи-дий холисона таҳлил этиб бериш ётарди. “Аҳком”нинг манбавий асослари сифатида Қуръони карим оятлари ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) нинг ҳадиси шарифлари ва хулафои рошидун, умавий, аббосий ва “Аҳл ал-сунна...”нинг давлатчилик ва ҳуқуққа оид ижтимоий-сиёсий тажрибалари фойдаланишига илк бор илмий асос солинганини тадқиқот кўрсатди. Демак, юқорида келтирилган тадқиқот натижаларидан аён бўлишича, Мовардий ортирган умумий билим, ҳаётий тажриба фикр, ғоя, мулоҳазалари “Аҳком” асарини ёзишда манба бўлиб хизмат қилган[36].

Умавий ва Аббосийларнинг[37] давлат бошқарув тажрибаларига асосланилган давлат ва жамиятдаги зиддиятни назарий-амалий бартараф этишнинг ибратомуз ижобий услублари.

Юқоридаги тадқиқот таҳлиллари натижасида қуйидаги хулосага келиш мумкин:

  • Мазкур тадқиқотда келтирилган мисоллар “Аҳком” асарида давлат бошқарувига оид сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар тараққиёти юксак даражада ривожланганини намоён этади.
  • Олим ўз асарини ёзишда қуръоншунос-ликдаги нақлий усуллардан, ҳадисшуносликдаги амалий тавсиялардан, “Аҳл ал-сунна...” мужта-ҳидлари усулларини ягона тизимга бирлаштириб, самарали фойдаланган.
  • Мовардийнинг ижтиҳод (янги замонавий илмий-амалий таълимотни ишлаб чиқиш) усулларига асосланган давлат бошқарувига оид янги концепцияси ўзининг мислсизлиги билан ажралиб туради.
  • Мазкур асар кейинчалик шарқшунос мута-факкирлар эътиборини ўзига тортган. Аксарият ўринларда мазкур таълимот намуна вазифасини ўтаган.
  • Мовардий X – XI асрларда яшаб сиёсий, илмий, амалий фаолият кўрсатиш давомида диний илмларда, хусусан ислом ҳуқуқи соҳасида, шофеъий мазҳаби ҳуқуқ усуллари ва “Аҳл ал-сунна...” уламолари, ҳуқуқшуносларининг нуқтаи-назар-ларига асосланиб, ўз таълимотини ишлаб чиққан. Мовардий яратган сиёсий-ҳуқуқий таълимотга оид “Аҳком” асари мусулмон давлатчилик ҳуқуқи ва бошқаруви асосларига бағишланган муҳим манбадир.
  • Мовардий “Аҳком”да тарихий манбаларга қиёслаш ва умумлаштириш асосида араб-мусулмон давлатини илмий шакллантириш ва бошқариш усулларига оид қиёсий-ҳуқуқий асосларни баён этган. “Аҳком” халқаро эътиборга молик бўлиб, қўлёзмалари рўйхати ҳам тобора ортиб бормоқда.

Юқорида келтирилган барча тадқиқотларни умумлаштирган ҳолда, қўлёзмалар ҳақида қуйидаги натижаларини ойдинлаштириш мақсадга мувофиқ.

Қўлёзмалар тадқиқи натижасида мазкур манбанинг жаҳон бўйича: Ўзбекистондаги 2 та қадимий қўлёзмаси, Кувайтда 3 та (Ирландиядаги фотокопияси 1 таси қадимий ва 1 таси кейинги ўрта аср қўлёзмаси), Россияда 1 та қўлёзмаси бўлиб, умуман “Аҳком”нинг олтита қўлёзмаси мавжуд деган хулосага келинди.

  • Ўзбекистон тарихчи, сиёсатшунос, ҳуқуқ-шунослари ва илмий жамоатчилик эътиборига Мовардий таълимотлари ва илмий меросини ҳавола этиш долзарб масаладир.
  • Аксарият давлатларда давлат ва ҳуқуқ асослари, сиёсий, ҳуқуқий таълимотлар тарихида тутган ўрни, ёзма манбалар қаторида дарслик дастурлари ва назарий асос сифатида илмий ўрганилгани каби, Ўзбекистонда ҳам илмий истифодага киритиш мақсадга мувофиқ.
  • Бу асар умумжаҳон давлатчилик назарияси ва тарихи тараққиёти манбасига айланиб бормоқда. Тадқиқот ишларининг ортиб бориши Мовардийнинг “Аҳком” асарини машҳур бўлишига олиб келмоқда.
  • Ўзбекистонда ҳам Мовардийнинг “Аҳком” асарининг икки қўлёзмаси мавжудлиги биз учун қувончли ҳол бўлиб, мазкур асар юзасидан ҳар томонлама тадқиқот олиб боришда, тарихда яшаб ўтган давлат бошлиқларимиз, сулолавий давлат бошқаруви анъаналарини белгилашимиз, қиёслаши-миз, ҳақиқий адолатпарвар давлат бошлиқлари бўлганликларини исботлашда, давлатчилигимиз тарихини унда келтирилган мезонларда ўлчашда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилади. Шу жиҳатдан асарни янада чуқурроқ ўрганиш, давлатшунослик, ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик, тилшунослик, тарихий манбашунослик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.

Мовардийнинг умрбоқий “Аҳком” асарини ҳар томонлама тадқиқ этиш, ўрта асрлар давлатчилик таълимотларини ўрганиш гўёки, илмлар океанлари қаърига шўнғиш ёхуд ҳали кашф этилмаган коинот сарҳадларига саёҳат қилиш, балки очилмаган қўриқ ерлару тоғларни кашф этиш демакдир.

Адабиет: 
  1. АНн ЎзМК қўлёзмалар, нодир китоб ва нашрлар бўлимидаги Мовардийнинг “Ал-аҳком ас-султония ва-л-валоёт ад-диния” (бундан кейин “Аҳком” ) асари Пв. № 63 рақамли – 185а варақдан иборат қўлёзмасиининг таркиби энг мўътабар қўлёзма Тошкент; Кувайт; Миср; Санкт-Петербургдаги қўлёзмаларининг варақлари; Миср; Туркия; Байрут; Кувайтдаги нашр саҳифалари асосида таққосланмоқда. АНнЎзМК қўлёзмалар, нодир китоб ва ноёб нашрлар бўлимидаги Пв.№63 рақамли Мовардий. “Аҳком” қўлёзмаси бундан кейин А: рамзий белгиси билан ёзилади. ЎзРФАШИ Р. № 7228/I рақамли Мовардий. “Ал-аҳком” қўлёзмаси бундан кейин Б: рамзий белгиси билан ёзилади. Мовардий. “Аҳком”/Ношир Аҳмад Муборак ал-Бағдодий. Кувайт университети “Сиёсий илмлар ёки сиёсатшунослик” факультети. – Кувайт. 1989. “Дор Ибн Қутайба” – 390 б. бундан кейин К: рамзий белгиси билан ёзилади. Мовардий. “Аҳком”. – Байрут. 1992. 327 б. Байрут нашри бундан кейин Л: рамзий белгиси билан ёзилади.; Ebu’l-Hasan Habib el-Ma’verdi. El-Ahka’mu’s-Sultaniye/Çeviren: Ali Shafak.– Istanbul, 1994. Bedir Yayinevi., –504 b. Туркия нашри бундан кейин Т: рамзий белгиси билан ёзилади. А: – 4а; Б: – 3а-варақ. К: – Б. 4; Л: – Б. 4; Т: – Б. 31.; Семенова А, А.Вороновского Д.Г. Собрание Восточных Рукопись (СВР). – Т. VIII. 1967 г. – С. 217–231.
  2. Мовардий. Адаб ал-қози/Ношир Муҳи Ҳилол ас-Сарҳон. – Бағдод. 1971. – Б.32-40; Мовардий. Адаб ад-дунё ва ад-дин/Ношир Мустофо ас-Саққо. – Байрут. Дор ал-фикр. Тарихсиз; Ёқут ал-Ҳамавий. Мўъжам ал-удабо. – Байрут. 15-жуз. – Б.52; Табақот аш-шофеъийя ал-кубро ли ибн ас-Субкий. 5-жуз. – Б.267; Табақот ал-муфассириин ас-Суютий. – Б.25; Ибн Халдун. Тарих ибн Халдун. – Б. 4 қисм. 4 жилд. – Б.1031 ва бошқа ... асарлар... 
  3. Петрушевский. И.П. Мусульнско государственное право. – М.: Наука, 1970 г. – С. 149.
  4. Ўша асар. истихборот. – Б.102; истишора, – ББ.102, 103, 106; рай, – ББ.140, 414, 450; қиёс, – ББ.139, 140, 148; ижмоъ, – Б.139, 140; ижтиҳод, – ББ.31, 139, 141, 142, 223, 355, 414, 450, 478.
  5. Хотамий С.М. Ислом тафаккури тарихидан. – Тошкент . 2003. – Б. 192.
  6. Мовардий. Аҳком. ЎзР ФАШИ қўлёзмаси, №7228/I. – 107а варақ; Kitab al-ahkam al-sultaniya Enger R. Constitutiones politicae, Bonn, 1853; Kremer A.v. Culturgeschichte, I, 396; Hartmann M. Unpolitische Briefe aus der Turkei. s. 242; Kaizer S. Publik en administratief regut vanden Islam met een inleiding overde toepasselijkheid van dar regt in Nederkandsch-Indie (`a-Cravenhage, 1862). L.Ostrorog, Les constitutiones politiques, tral et cjmmente`es d`apres Lts sources orientaes (Paris, 1900 – 1906). Fagnan F. Les status gnuverntmentaux ou re`gles de droit public (Alger, 1915. krs. Amedroz H.F. The Mazalim jurisdiction (jRAS, 1911, – S. 635 – 674)
  7. Киробоев.Н.С.Социального философия мусульнского Востока – М.: Наука,1987 г. – С. 15.
  8. Мовардий. Адаб ад-дунё ва ад-дин /Ношир Мустофо ас-Саққо. –Қоҳира, Муқаддима. Дор ал-фикр. – Б. 35. 
  9. Мовардий. Аҳком.ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, № 7228/I. – 107 а варақ.
  10. Қ:К:4:59:Нисо; Қ:К:42:38:Шуро; Қ:К:3:159:Оли Имрон.
  11. Мовардий. Аҳком. ЎзРФАШИ қўлёзмаси, Р.№7228/I.– варақ. 3.; Маҳмуд ал-Қошғарий. Зубдат ул-масоил ва-л-ақоид. 1904. – Б.50.
  12. Саидов А., Жўзжоний А. Шарқ ва инсон ҳуқуқлари /Ислом давлатчилиги таълимотида инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 1998, – Б. 35-36; Мовардий. Аҳком. ЎзРФАШИ қўлёзмаси, Р.№7228/I.– варақ. 3.
  13. Мовардий. Аҳком. ЎзР ФАШИ қўлёзмаси, № 7228/I. – варақ. 1-107. Арабча атамалар таржимаси учун иловага қаранг.
  14. 1. 2. Бақара. маданий. 30-126-127-203-286.; 2. 3.Оли Имрон. маданий. 96-97-104-145-159-161-167-169-200.; 3. 4. Нисо. маданий. 34-59-64-83-85-141-33-118.; 4. 6. Анъом. маккий. 92-93-165.; 5. 8. Анфол. маданий. 1-16-39-41-43-46-60-65-66-67-70.; 6. 9. Тавба. маданий. 2-28-29-41-60-103.; 7. 10. Юнус. маккий. 77.; 8. 11. Ҳуд. маккий. 87.; 9. 12. Юсуф. маккий. 55.; 10. 14. Иброҳим. маккий. 36.; 11. 16. Наҳл. маккий. 119-125.; 12. 20.Тоҳа. маккий. 29.; 13. 21. Анбиё. маккий. 22-107.; 14. 22. Ҳаж. маданий. 25.; 15. 23. Мўминлар. маккий. 72.; 16. 28. Қасос. маккий. 83.; 17. 38. Сод. маккий. 26.; 18. 47. Муҳаммад. маданий. 4.; 19. 48. Фатҳ. маданий. 24.; 20. 49. Ҳужурот. маданий. 9-3.; 21. 56. Воқеъа. маккий. 5.; 22. 59. Ҳашр. маданий. 5-7.; 23. 60. Мумтаҳана. маданий.1.; 24. 61.Соф. маданий. 9.; 25. 71. Нуҳ. маккий. 16.; 26. 75. Қиёмат. Маккий.11.
  15. Маккий суралардан: 1. 6. Анъом. 92-93-165; 2. 10. Юнус. 77; 3. 11. Ҳуд. 87; 4. 12. Юсуф. 55; 5. 14. Иброҳим. 36; 6. 16. Наҳл. 119-125; 7. 20.Тоҳа. 29; 8. 21. Анбиё. 22-107; 9. 23. Муминлар. 72; 10. 28. Қасос. 83; 11. 38. Сод. 26; 12. 56. Воқеъа. 5.; 13.71.Нуҳ. 16.; 14.75.Қиёмат. 11.
  16. Маданий суралардан: 1. 2. Бақара. 30-126-127-203-286; 2. 3.Оли Имрон. 96-97-104-145-159-161-167-169-200; 3. 4. Нисо. 34-59-64-83-85-141-33-118; 4. 8. Анфол. 1-16-39-41-43-46-60-65-66-67-70; 5. 9. Тавба. 2-28-29-41-60-103; 6. 22. Ҳаж. 25; 7. 47. Муҳаммад. 4; 8. 48. Фатҳ. 24; 9. 49. Ҳужурот. 9-3; 10. 59. Ҳашр. 5-7; 11. 60. Мумтаҳана. 1; 12. 61.Соф. 9.
  17. Мовардий, Қурьони Карим сура ва оятлар мазкур асарда боблар бўйича қуйидагича тақсимланган: I Боб, 4:59, 38:26, 3:39; II Боб, 20:29-30, 75:11, 20:29-32, 21:22; III Боб. йўқ; IV Боб. 8:60, 9:41, 49:13, 2:193, 8:46, 16:125, 8:60, 8:43, 3:145, 3:159, 8:65, 8:66, 9:33, 71:26, 10:88, 5:118, 14:36, 8:70, 8:67, 8:68, 3:161, 60:1, 4:59, 4:83, 3:159, 3:200, 47:4, 9:2, 59:5, 3:169; V Боб, 49:9, 5:33, 5:34; VI Боб, 4:34, 4:141, 38:26, 28:83, 12:55; VII Боб. йўқ; VIII Боб. йўқ; IХ Боб. йўқ; Х Боб; 4:64, 2:203; ХI Боб, 9:60; ХII Боб, 59:7, 6:93, 8:1, 8:41, 3:167; ХIII Боб, 9:29, 23:72, 112:1-2, 11:87; ХIV Боб, 48:24, 3:96, 56:5, 6:92, 2:30, 3:96, 3:7, 2:127, 2:126, 9:28; ХV Боб. йўқ; ХVI Боб. йўқ; ХVII Боб. йўқ; ХVIII Боб. йўқ; ХIХ Боб, 21:107, 2:286, 16:49, 4:85; ХХ Боб, 3:104. Демак, Мовардий ўз асарининг барча бобларида Қуръони карим оятларини истифода этавермаган. Шундан келиб чиқиб, уларни оятлар истифода этилган боблар ва оятлар истифода этилмаган бобларга ажратишимиз мумкин, жумладан: оятлар истифода этилган қуйидаги I/3, II/6, IV/30, V/3, VI/5, Х/2, ХI/1, ХII/5, ХIII/5, ХIV/10, ХIХ/4, ХХ/1 боблар 13 та бўлиб, оятларни истифода этиш эса 1 та, 2 та, 3 та, 4 та, 5 та, 6 та, 10 та, 30 тагача бўлган оятларни қамраб олган бобларни ташкил этади. Қуйидаги 7 та бобда оятлардан истифода этилмаган: III, VII, VIII, IХ, ХV, ХVI, ХVII, ХVIII.
  18. Мовардий. Аҳком/Ношир Аҳмад Муборак ал-Бағдодий. – Кувайт. Ибн Қутайба. 1989. – Б.390; Ўша асар. Таржима, нашрда. Жўраев З.М.. Султонлик аҳкомлари... – Б. 600. Имом Ал-Бухорий. Имон – Б. 17-28-113; 17, 28-126; ҳарс – Б. 15-331; 15-349; 10-351; истилоба – Б. 2-114; эътисом – Б. 28-121; фазоил – Б. 5-25-32; фитан – Б. 6-233; мағозий – Б. 54-265; 86-321; мусақот – Б. 64, 66-225; 5-343; 11-347; мазолим – Б. 29-336. иститоба – Б. 2-121. хумс – Б. 18-265, 9-267, 19-357. жиҳод – Б. 7-48,43-89, 146-347, 109-110, 149-121, 27-254. буюъ – Б. 28-309, 3-464. илм – Б. 37, 39–300, 37, 39-312. закот – Б. 32-228, 66-230. жаноиз – Б. 4-6. шурб – Б. 6, 8-157, 7-338, 8-338. ҳаж – Б. 43-309. жумъа – Б. 11-54. аҳком – Б. 1-110. 1-54. 29-431. ҳудуд – Б. 30, 38, 46,-422. 23-431. адаб – Б. 83-2540. 81-468. мавоқит – Б. 37-417.
  19. Ўша асар. Имом Термизий. закот – Б. 8, 10-223. 3-228. дият – Б. 17-232. қиёма – Б. 48-89. 60-464. сияр – Б. 15-259. буюъ – Б. 38-116. 52-255. 72-471. ҳудуд – Б. 25-119. 8-420. 23-421. 5, 8-422. 2-422. аҳком – Б. 2-140. 38-331. 39-360. 38-349. жаноиз – Б. 38-254. бирр – Б. 49-147. ҳаж – Б. 1-309. 1-312.
  20. Ўша асар. Имом Насаъий. ифтитоҳ -Б. 71-47. жаноиз-Б. 82-119. жиҳод -Б. 27-119. қузот -Б. 11-140. 11-464. сориқ -Б. 11, 12-425. 4, 5-427. хайл -Б. 6-89. байъат -Б. 27-110. маносик -Б. 4-209. 111,120-312. буюъ -Б. 81-93. 7-321. 58-321. ҳиба -Б. 1-112. 1-258. талоқ -Б. 48, 49, 84-431. қасама -Б. 10,14-117. 11-232.
  21. Ўша асар. Имом Довуд. ҳудуд – Б. 5-442. 1-119. 1-121. 23-420. 23-420. 23-421. никоҳ – Б. 44-259. ақдия – Б. 11-140. 6, 8-141. 4-154. 31-157. 31-336. таҳорат – Б. 123-233. имора – Б. 1-54. 40-230. 25-309. 36-300. 37-331. 37-349. 36-370. маносик – Б. 68-214. 89-300. 89-312. 95-346. адаб – Б. 28-250. 116-72. закот – Б. 5-223. 5, 11-223. солат – Б. 114-422. жиҳод – Б. 71-91. 121-258. 147-117. 136-265. буюъ – Б. 79116. 38-275. 60-350. 50-471. дият – Б. 111, 31-117. 18-132. 9-154. 7-232. 5-436. васоё – Б. 9-243.
  22. Ўша асар. Имом Муслим. зуҳд – Б. 63-250. жиҳод – Б. 42-265. 86-309. солат – Б. 179-478. имора – Б. 20-54. 32, 33-110. имон – Б. 32, 36-113. 32, 36-126. 164-471. масожид – Б. 309, 314, 315-417. фазоил саҳоба – Б. 81-468. ҳудуд – Б. 45, 46-230. 12, 13-420.
  23. Ўша асар. Имом Можжа. маносик – Б. 57-214. 104, 103, 104-312. закот – Б. 3-218. 5-223.4-228. 4, 15-223.14-231. иқома – Б. 154-205. 154-207. тижорат – Б. 69-89. 46-255. талоқ – Б. 29-445. фитан – Б. 1, 3-113. 1, 3-127.12,26-233. Дият – Б. 31-117. 4-436. аҳком – Б. 2-154. 16-337. руҳун – Б. 20-338.16-350. 22-355.
  24. Имом Абу Ҳанифа. –69, 84, Имом Молик. – 44-47, Имом Шофиъий. –74, 50, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.–3-2.
  25. Мовардий. Аҳком/Ношир Аҳмад Муборак ал-Бағдодий. – Кувайт. Ибн Қутайба. 1989. – Б.390; ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, № 7228/I. – Б. 1-10. –Б.1-8. Б-Бағдод, И-Истанбул нашри. Абу Бакр Сиддиқ-22, 18., Умар ибн Хаттоб-49., Усмон ибн Аффон-15, 14., Али ибн Аби Толиб-24, 26.
  26. Мовардий. Аҳком. ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, Р.№ 7228/I; Abul Hasan Ali ibn Muhammad bin Habib Al-Ma`wardiy Ahkom-us-sultoniya..../Ali Safaq. – Istanbul, 1994. – В.600. ва ўзбекча таржимасидан фойдаланилди. Абу Бакр (ҳз.) – ВВ. Абу Бакр (ҳз.) – ВВ. 32, 33, 39, 52, 106, 119, 124, 127, 219, 247, 305, 321, 322, 347, 375-377, 383, 418. ва ҳоказо.
  27. Ўша асар. Умар (ҳз). – ВВ. 33, 39, 43, 46, 96, 105, 106, 108, 124, 126, 131, 142, 147, 163, 181, 182, 217, 246, 247, 253, 275, 280, 281, 289, 305, 306, 315, 318-320, 322-327, 329, 336, 342, 351, 358, 361, 362, 374, 375, 377-379, 383-384, 428, 446, 462, 464-467. ва ҳоказо.
  28. Ўша асар. Усмон (ҳз). – ВВ. 44–46, 131, 246, 252, 305, 306, 310, 322, 347, 361, 362, 375, 378. бб. ва ҳоказо. 
  29. Ўша асар. Али (ҳз.).– ВВ. 33, 39, 43, 45, 47, 94-96, 109, 122, 127-129, 131, 133, 141, 158, 205, 245, 253, 318, 325, 375, 377, 378, 428, 446, 463. бб. ва ҳоказо. 
  30. Ўша асар. Умавийлар. – ВВ. 162, 163, 385.; Аббосийлар, – ВВ. 48, 64, 159, 163, 188, 191, 292, 305, 328. бб. ва ҳоказо.
  31. Ўша асар. Абу Ҳанифа. –ВВ. 90, 93, 96, 105, 113-117, 122, 123, 125, 126, 131-133, 135, 136, 138, 139, 141, 146, 171, 175, 180, 198, 199, 202, 203, 211, 215, 219, 221, 223, 225, 227-230, 234-237, 242-244, 255, 259-262, 263, 265-268, 273, 274, 276-282, 284, 285, 287, 293, 309, 312, 313, 315, 316, 331, 333-336, 340, 342, 344, 357-359, 361, 363, 364, 377, 383, 387, 400, 402, 405, 419-426, 428-430, 432-437, 439, 441-443, 467, 479.; Ҳанафийлар. –ВВ. 84, 141, 142, 152, 196, 334, 358, 406. бб. ва ҳоказо.
  32. Al-Ma`wardiy Ahkom-us-sultoniya.../Ali Safaq. – Istanbul, 1994. –В. 600.
  33. Ўша асар. Молик ибн. Анас. –ВВ. 133-135, 139, 145, 171, 178, 200, 202, 203, 221-223, 227, 229, 231, 232, 235, 250, 260, 261, 265, 266, 274, 279, 284, 288, 294, 315, 332, 333, 338, 344, 353, 354, 357, 359, 377, 420, 422, 424, 425, 431-433, 435, 436, 438, 443, 476. Моликийлар. –ВВ. 180, 229, 443. Жиҳод: 2 та; Қуръон: 1 та; Мадина: 2 та; Закот: 3 та; Сафар: 2 та; Ҳудуд: 2 та. ва ҳоказо. Имом Молик, Муватто: жиҳод 26-103. 21-223. қуръон 9-233. Мадина 18, 19-315. Закот 39, 40-223. 8-370. Сафар 51, 54-254. Ҳудуд 22-425. 12-469. Моликийлар,-ВВ. 180, 229, 443. бб. ва ҳоказо.
  34. Ўша асар. Имом Шофеъий. –ВВ. 105, 116, 123, 133, 134, 141, 145, 171, 180, 199, 221, 223, 225, 227-229, 235, 243, 247, 249, 255,261, 267, 274, 278, 308, 309, 314, 331, 333, 336, 340, 341, 357, 363, 377, 387, 397, 398, 402, 404, 414, 417, 420, 424, 430, 434, 441, 450, 467, 468.; Шофеъийлар, –ВВ. 49, 84, 93, 105, 122, 133, 140-144, 150, 151, 175, 196, 224, 280, 193, 325, 344, 357, 358, 402, 406, 407, 409, 414, 416, 429, 431, 443, 447, 454, 455. бб. ва ҳоказо.
  35. Ўша асар. Аҳмад бин Ҳанбал.-ВВ. 293, 425. Муснад: –ВВ. 1-253. 259, 315, 316-312. 5-327-338. 2-183-343. 2-55, 157-346. 4-28, 71, 72-347. 5-364-350. 2-494-355. 6-347-357. 1-192-360. 1-206-370. 5-442. 6-181-442. 2-218-445. 4-32-445. 3-79-456. 6-333-468. 4-156-30. 3-129. 183, 4-421. 1-5. 5-194. 6-450-72. 5-50-73. 3-199-89. 1-49. 4-205-103. 1-383-107. 1-353. 385-107. 4-338. 532-111. 2-184. 5-421-119. 1-49-132. 4-4-141. 2-64-154. 5-424-154. 5-455-197. 4-235. 236-205. 4-235, 236-207. 2-421-209. 4-109-211. 3-498-231. 5-424-238. 2-184, 218-258. 3-62, 87, 321-259. 2-238-300. 6-136-303. 2-292, 538-305.бб. ва ҳоказо.
  36. Мовардий. Аҳком/Ношир Аҳмад Муборак ал-Бағдодий. – Кувайт. Ибн Қутайба. 1989. – 390.Б.
  37. Ўша асар. Умавийлар. – ВВ. 162, 163, 385; Аббосийлар, – ВВ. 48, 64, 328. бб. ва ҳоказо.
  38. Ўша асар. Абу Ҳанифа. – ВВ. 90, 467, 479; Ҳанафийлар. – ВВ. 84, 142, 406. бб. ва ҳоказо.
  39. Al-Mavardiy Ahkom-us-sultoniya... /Ali Safaq...– Istanbul, 1994. – В. 600.
  40. Ўша асар. Молик ибн. Анас. – ВВ. 133–135, 443, 476. 443. бб. ва ҳоказо.
  41. Ўша асар. Имом Шофеъий. – ВВ. 105, 116, 454, 455. бб. ва ҳоказо.
  42. Ўша асар. Аҳмад бин Ҳанбал. – ВВ. 293, 425. Муснад: – ВВ. 1-253. 538 – 305.б.б. ва ҳоказо.