ЎзМУ ХАБАРЛАРИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ИЛМИЙ ЖУРНАЛИ

Журнал олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, докторант, юқори курс талабалари, илмий ходимлар, илмий текшириш муассасалари ходимлари ҳамда халқ хўжалигининг турли соҳаларида хизмат қилаётган ходимларга мўлжалланган.

Журналда илмий-тадқиқот ишларининг натижалари, ечимини кутаётган масалалар акс этган мақолалар, бошқа мамлакатлардаги фан ва техникага оид янгиликлар, ЎзМУ ва бошқа олий ўқув юртларида ўтказиладиган конференциялар ва анжуманлар ҳақида ахборотлар, илмий хабарлар чоп этилади.

“ЎзМУ хабарлари” журнали муаллифлари диққатига!

“ЎзМУ хабарлари” журналига мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

Журналда чоп этиш учун илмий мақолаларни жўнатишда муаллифлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари лозим.

Илмий мақола эълон қилиниши учун талаблар:

а) илмий мақолага шу соҳа мутахассиси (фан доктори) нинг тақризи.

б) Ўзбек, рус, инглиз тилларида резюменинг мавжудлиги.

в) Резюмеда мақола моҳияти батафсил очиб берилиш шарт.

г) Мақолада ўзбек, инглиз ва рус тилларида калит сўзлар (камида 10 та) бўлиши лозим.

д) Фойдаланилган асосий адабиёт ва манбаларнинг келтирилиши талаб этилади.

е) Материалда муаммонинг қўйилиши, мақоланинг назарий методологик ва услубий жиҳатдан пухталиги, манбаларнинг ишончлилигига катта эътибор бериш керак.

ё) Мақолада хулоса, таклиф, тавсиялар бўлиши лозим.

2. Мақола ҳажми камида 5 бет бўлиши тавсия этилади.

3. Мақоланинг электрон нусҳаси CDдискда қабул қилинади.

4. Мақола Times New Roman шрифтида ёзилиши лозим. Шрифт ҳажми – 14, қатор оралиғи – 1.5, ҳошия чапда 3 см, юқори ва пастда 2.5 см, ўнгда 1.5 см бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 02-0071 гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.

ЎзМУ «Редакция нашриёт» бўлими компьютерида саҳифаланди.

Журналнинг баҳоси келишилган нархда. Индекс 752074.

Манзилимиз: Тошкент – 700174, Талабалар шаҳарчаси-174, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, бош бино, ЎзМУ босмахонаси.